Сунъий йўл нотекислиги (лежачий полицейский)
Ассалому алайкум! Бизнинг кўчамизга янги асфальт босилди, жуда яхши иш бўлди Аллоҳ рози бўлсин йўл қилганлардан, лекин жуда кўп хайдовчилар жуда тез юриб қўйишмоқда, кўчамиз катта кўча эмас, йўлни юзида одам турса бир четга чиқиб туриш керак мошинани ўтказишлиги учун, махалла катталари билан маслахатлашган холда сунъий нотекислик (лежачий полицейский) урнатишга қарор қилдик, лекин орамизда бир одам " Бу инсофдан эмас, хайдовчиларни назаридан қоламиз Аллоҳга хуш келмайди" деган гапларини эшитиб сал тушунмадим. 1 йил аввал қўшни махаллада бир бола вафот этди, тезлик сабаб.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўрнатиш жоиз, фақат машиналарни техник ҳолатига зарар берадиган даражада бўлмасин. Акс ҳолда зулм бўлади. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 04:23 | Савол-жавоблар | 166 | Долзарб саволлар