Берилган жавобни тўғри тушундимми?

Ассалому алайкум! Устозлар мен сизларга яқинда пешобдан кейин келадиган суюқлик ҳақида ёзган эдим шу саволда (ҳттпс://саволлар.ислом.уз/с/190629) сизлар "Пешобдан кейин келадиган суюқлик агар отилиб чиқмаса, ғусл вожиб бўлмайди." деб жавоб берган эдингизлар. Мен бу жавобни шундай тушундим " Агар пешоб қилганда келадиган суюқлик узи пешоб қилмаётган вақтда отилиб чиқса ғусл вожиб бўлади " деб чунки менда простатик касаллик бор жуда кўп вақт кучаниб пешоб қиламан шунда пешоб тез чиқади яъни отилиб кучаниб пешоб чиқарганим учун шу пешобда оқ суюқлик ҳам булади ҳидсиз шу вақтда ғусл вожиб бўлмайдими чунки қачонки пешоб қилсам шу суюқлик чиқади мен кучаниб пешобни чиқардим манийни эмаску тўғрми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизда сийдик билан чиқаётган суюқлик вадий дейилади. Унда ғусл вожиб бўлмайди.
«Маний» – шаҳват шиддатлашган пайтда лаззат билан отилиб чиқадиган суюқликдир.
Эркак кишининг манийси қуюқ ва оқ, аёл кишининг манийси суюқ ва сарғиш бўлади.
«Мазий» – эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий алоқани ўйлаган ёки хотинини қучоқлаган пайтда чиқадиган оқ суюқлик.
«Вадий» – бавл қилгандан кейин баъзида ажраладиган қуюқ оқ суюқлик.
Мазий ёки вадий чиққанидан ғусл қилиш йўқ.
Маний шаҳват билан отилиб чиқса, ғусл вожиб бўлади.
Бунда бошқа жинсдаги шахсга назар солиш, жинсий яқинликни тафаккур қилиш, бевосита қучоқлашиш ва шунга ўхшаш барча омиллар туфайли манийнинг шаҳват билан отилиб чиқиши назарда тутилади.
Аммо маний шахснинг оғир нарса кўтариши, баланд жойдан йиқилиб тушиши каби омиллар туфайли шаҳватсиз равишда чиқса, ғусл вожиб бўлмайди.
Ҳанафий мазҳаби ижтиҳодига биноан, эр ва аёл кишидан, хоҳ уйқуда бўлсин, хоҳ уйғоқликда бўлсин, маний шаҳват билан отилиб чиққандагина, ғусл вожиб бўлади.
Биров мастлик ёки ҳушидан кетишдан сўнг ўзига келганида ҳўлликни кўриб, маний деб гумон қилса, ғусл вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 04:23 | Савол-жавоблар | 150 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar