Пайғамбаримиз исмларига ҳурмат

Ассалому алайкум! Мен мактабда ва бир қатор таълим ташкилотларида ўқитувчилик билан шуғулланаман. Алҳамдулиллаҳ, ўқувчиларимнинг исмларини эшитиб кўнгил ёришади. Ота-оналарнинг исм борасидаги танловларидан хурсанд бўламан. Абдуллоҳ, Муҳаммад, Муҳаммадали ва шу каби исмлар деярли ҳамма синфимда бир нечтадан бор. Лекин афсуски уларнинг ҳаммаси ҳам яхши ўқишмайди. Одоблари ҳам зўр эмас. Шунинг учунуларга паст баҳо қўйишга мажбур бўламан. Исм ҳурматидан баҳоларини кўтариб қўйсам бўладими?! Бунда бошқаларга нисбатан адолатсизлик эмасми?! Аслида, ҳаммага яхши баҳо қўйса ҳам бўлаверади. Дарс мусобақа эмас, ҳамма ютиши мумкин. Тўғриси, Пайғамбаримиз исмларига ҳурматсизлик қилгим келмайди. Бу ҳақида баъзи ривоятлар ҳам эшитган эдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз уларни исмини ҳурмат қилиб ёмон ўқиса ҳам яхши баҳо қўйсангиз касбингизга хиёнат қилган бўласиз. Адолатсизлик ҳам бўлади. Бу ишда асос ўқувчининг илми, одоби ва тиришқоқлиги бўлиш керак. Уларни билимига яраша баҳо қўйингда исмига ва динига муносиб бўлишларини таълимини беринг. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 04:23 | Савол-жавоблар | 169 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar