Мушрик ҳам жаннатга кирадими?

Ассаламу алайкум! Мeн бир кун бир машхур имом домлани бир маърузасини тинглаб туриб ғалати бир гапни эшитиб қолдим. Имом айтдики «Бизни Аллоҳдан умидимиз жуда катта! У жуда кeчиримли зот! Кофир ва мушриклар жаҳаннамда абадий қолади дeйилади, лeкин вақти соати кeлиб уларни ҳам Аллоҳ кeчириб юборади. Фақат қилган гуноҳига яраша жазо муддатини отаб болгандан кeйин» дeди. Лeкин мeни эшитишим бўйича ҳамма гуноҳларни кeчирилса ҳам ширк кeчирилмас экан. Бу гапга қандай муносабат билдириш кeрак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Имом домлани айтганини яхши тушунилмаган бўлса керак, айни шундай дейиш Аллоҳ таолонинг “Кофир мушриклар абадий дўзахда қолади” деган оятига зид гап бўлади. Мушрик ва кофир абадий дўзахда қолиши қатъий масаладир. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади : وَالَّذِينَ كَفَرواْ وَكَذَّبُواْ بِآيَاتِنَا أُولَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ۝ 39. Ва куфр келтирган ҳамда оятларимизни ёлғонга чиқарганлар эса – ўшалар олов соҳибларидир, улар унда мангу қолувчидирлар. “Аъроф” сурасида : وَالَّذِينَ كَذَّبُواْ بِآيَاتِنَا وَاسْتَكْبَرُواْ عَنْهَا أُوْلَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ۝ 36. Оятларимизни ёлғонга чиқарганлар ва улардан кибр қилганлар – ана ўшалар олов соҳибларидир. Улар унда мангу қолувчидирлар.  إِنَّ الَّذِينَ كَذَّبُواْ بِآيَاتِنَا وَاسْتَكْبَرُواْ عَنْهَا لاَ تُفَتَّحُ لَهُمْ أَبْوَابُ السَّمَاء وَلاَ يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ حَتَّى يَلِجَ الْجَمَلُ فِي سَمِّ الْخِيَاطِ وَكَذَلِكَ نَجْزِي الْمُجْرِمِينَ۝ 40. Албатта, оятларимизни ёлғонга чиқарганлар ва улардан кибр қилганларга осмон эшиклари очилмас ва улар туя игна тешигидан ўтмагунча, жаннатга кирмаслар. Жиноятчиларни мана шундай жазолаймиз. “Ғофир” сурасида : الَّذِينَ كَذَّبُوا بِالْكِتَابِ وَبِمَا أَرْسَلْنَا بِهِ رُسُلَنَا فَسَوْفَ يَعْلَمُونَ۝ 70. Китобни ва Биз расулларимиз ила юборган нарсани ёлғонга чиқарганлар тезда билурлар.  إِذِ الْأَغْلَالُ فِي أَعْنَاقِهِمْ وَالسَّلَاسِلُ يُسْحَبُونَ۝  فِي الْحَمِيمِ ثُمَّ فِي النَّارِ يُسْجَرُونَ۝ 71. Ўшанда улар бўйинларида кишанлар ва занжирлар ила тортилурлар. 72. Ўта қайноқ сувда, сўнгра ўтда куйдирилурлар.  ثُمَّ قِيلَ لَهُمْ أَيْنَ مَا كُنتُمْ تُشْرِكُونَ۝ مِن دُونِ اللَّهِ قَالُوا ضَلُّوا عَنَّا بَل لَّمْ نَكُن نَّدْعُو مِن قَبْلُ شَيْئًا كَذَلِكَ يُضِلُّ اللَّهُ الْكَافِرِينَ۝ 73. Сўнгра уларга: «Ширк келтириб юрган нарсаларингиз қани, 74. Аллоҳдан ўзга?!» – дейилди. Улар: «Биздан йўқолиб қолдилар. Йўқ. Олдин ҳеч нарсага илтижо қилмаган эдик», – дедилар. Аллоҳ кофирларни шундай қилиб залолатга кетказур.  ذَلِكُم بِمَا كُنتُمْ تَفْرَحُونَ فِي الْأَرْضِ بِغَيْرِ الْحَقِّ وَبِمَا كُنتُمْ تَمْرَحُونَ۝ 75. Мана шулар ер юзида ноҳақдан шодланиб юрганингиз ва кибру ҳавога берилиб юрганингиз учундир.  ادْخُلُوا أَبْوَابَ جَهَنَّمَ خَالِدِينَ فِيهَا فَبِئْسَ مَثْوَى الْمُتَكَبِّرِينَ۝ 76. Жаҳаннам эшикларидан унда мангу қолувчи бўлган ҳолингизда киринглар. Мутакаббирларнинг турар жойи қандай ҳам ёмон! “Тағобун” сурасида : وَالَّذِينَ كَفَرُوا وَكَذَّبُوا بِآيَاتِنَا أُوْلَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ خَالِدِينَ فِيهَا وَبِئْسَ الْمَصِيرُ۝ 10. Куфр келтириб, Бизнинг оятларимизни ёлғонга чиқарганлар – ана ўшалар олов соҳибларидир. Унда мангу қолувчидирлар. У қандай ҳам ёмон борар жойдир! ("Тафсири ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 04:41 | Савол-жавоблар | 178 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar