Ақли заиф Мусулмонлар
Ассалому алайкум! Ақли заиф мусулмонлар охиратда жаннатга тушадиларми ёки дўзаҳгами? Бир домланинг овозли суҳбатида "Ақли заифларнинг мусулмон бўлганлари мусулмон бўлишади, қиёматда улар жаннатга ҳам дўзахгаҳам киришмайдилар, аросатда қоладилар" деб айтганини эшитдим. Излаш бўлимидан топган жавобимда эса улар қиёматда аҳли фитратлар қаторида бўладилар дейилган экан. Ундан ҳам аввалроқ эса бир имом ноибдан "Ақли заифлар агар туғма бўлса уларга гуноҳ ёзилмайди, намоз ва бошқа фарзлар ҳам шарт бўлмайди ва савол жавоб ҳам қилинмайди, Аввал бошида соғ бўлиб кейин маълум сабабларга кўра ақли заиф бўлиб қолганлар эса, ақли заиф бўлгунларигача бўлган муддатдаги амалларига жавоб берадилар, улардан сўраладилар, ақли заиф бўлганидан кейинги муддатда эса гуноҳ ёзилмайди, фарз амаллар шарт бўлмайди, чунки Аллоҳ уларга ўзи бу дардни берган" деб айтган эдилар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мажнунлик бошланганидан кейинги ҳолатига масъул бўлмайди. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 04:33 | Савол-жавоблар | 147 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мажнунлик бошланганидан кейинги ҳолатига масъул бўлмайди. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 04:33 | Савол-жавоблар | 147 | Турли саволлар