Такфир масаласида
Ассалому алайкум! Саволим такфир ҳақида. Бир даврада 2014 йилда чиққан Ироқ Шом Ислом Давлати (ИШИД) ҳақида гап кетиб инсонлар бизни динимиз синовли дина дейишди. Мен уларга Террорчилар яъни ИШИД исломда эмас улар шунчаки динни ниқоб қилиб олиб ўзларининг террорчилик ҳаракатларини олиб боришган деб айтиб юбордим. Бу сўзим Такфирга яъни бирон инсонни очиқдан очиқ кофирга чиқаришга кирадими? Шу гап оғзимдан чиқиши билан васваса бошланди такфир айтдинг деб. Афсусдаман қилган ишимдан жавоб берсангиз илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Йўқ кирмайди, улар ё билиб ё илмсизлик туфайли сиз айтган макрга ишониб алданиб юрган одамлар. Улар ҳақида батафсил маълумот учун устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Очиқ хат” деб номланган китобларини ўқинг. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 04:33 | Савол-жавоблар | 141 | Долзарб саволлар