Илохий китоблар

Ассалому алайкум! Ким “Қуръон Тавротнинг айни ўзи ҳам эмас, ундан ўзга ҳам эмас. Қуърон Тавротдан бошқа деса кофир бўлади  дейилган матнни шарҳлаб берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Самовий китоблар ҳаммаси Аллоҳ тарафидан нозил қилинган бўлиб, Аллоҳни ягона экани унга иймон келтириш фарзлиги ва шундай ақийдага алоқадор мавзуларни ўз ичига олган китоблар бўлганидан самовий китоблар бир биридан ўзга эмас, аммо бошқа бошқа Расулларга нозил бўлгани ва шариат аҳкомлари ҳар умматга махсус бўлганидан айни ўзи эмас. Қуръон Тавротдан бошқа деса кофир бўлади дегани юқорида айтилганидек ҳамма самовий китоблар бир ақийдага чақиргани ва Аллоҳ тарафидан нозил қилингани сабабидан. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 04:55 | Савол-жавоблар | 159 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar