Бешик қилиш фарзмиш, қилмаса охиратда савол-жавоби оғирмиш

Ассалому алайкум! Эшитишимча қизи фарзанд дунёга келтргандан кейин онаси бешик олиб келиши керак экан. Бу унинг фарзи эмиш, агар бешик олиб келмаса охиратда савол жавоб қилинаркан. Ман бу гапни энди эшитишим, оиламиз Алҳамдулиллаҳ исломий оилалардан адамла ҳар доим эркак кишини вазифаси бу дидила. Ўзимам фарзандли бўганман, лекин ҳўжайнимла ўзим қиламан мани фарзандм ўзим қиломасам нима қиб бош кўтариб эркеман деб юримман диганла. Уйда икта кенайимам бор улаям фарзандли бўлишган акамгилани ўзлиги қилишти. Биза никоҳлаб олдикми оғириям енгилиям соғлигиям касалиям бизаники биза мажбурмиз дишади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу Аллоҳ фарз қилган амаллар ичига яна битта фарз амалини ўзи томонидан қўшиб қўйиш ҳисобланади. Жаннат тўғрисидаги гапи ҳам Аллоҳга ёлғон тўқиш ҳисобланади. Қайноналарни бу каби гаплари тиламчилик дейилади. Фарзанд қайси эркакники бўлса боқиб олиш ҳам унга кетадиган нарсалар ҳам эрнинг зиммасига вожиб бўлади. Аллоҳ таоло "Юнус" сурасида марҳамат қилади:  قُلْ إِنَّ الَّذِينَ يَفْتَرُونَ عَلَى اللّهِ الْكَذِبَ لاَ يُفْلِحُونَ۝ 69. Сен: «Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқийдиганлар зафар топмаслар», – деб айт. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 09:54 | Савол-жавоблар | 178 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar