Юсуф алайҳиссаломнинг акалари ҳақида

Ассалому алайкум! Мен яқинда бир домлани "Юсуф алайҳиссаломнинг ҳамма акалари пайғамбар бўлган" деган гапларини эшитиб қолдим. Бунга далил деб Юсуф алайҳиссалом тушларида акаларининг соничалик юлдузларни у кишига сажда қилаётганини кўрганликларини айтдилар ва "бу юлдузлар акаларига далолат қилади" дедилар. Кейин яна далил деб акалари бир жойда ваъда бериб "Пайғамбарлар ваъдасини устидан чиқиш керак" дейишганини айтдилар. Лекин бошқа ҳеч қайси домладан хаттоки Ҳазрат роҳимаҳуллоҳдан ҳам бу ҳақида эшитмаганман. Юсуф алайҳиссаломнинг акалари ёлғон гапиришганлигидан хабарим бор. Лекин ақида китобларида ҳеч қайси пайғамбарда котта-ю кичик гуноҳлар бўлмаслиги айтилган. Ростдан ҳам Юсуф алайҳиссаломнинг ҳамма акалари пайғамбар бўлишганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Юсуф алайҳиссаломни айни ўлдирмоқчи бўлган акалари пайғамбар бўлмаган. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 05:27 | Савол-жавоблар | 189 | Сийрат ва тарих
|
Boshqa savol-javoblar