Қарздор бўлиб қолмадимми

Ассалому алайкум! Мен яқинда бир узук сотиб олдим. Узукнинг қоғозида кўрсатилган грами 4.77гр эди. Сотувчи узукни ўлчаб кўрсатди тарозида узук 4.83гр чиқди. Сотувчи узукни пломбаси борлиги учун шундай кўрсатяпти деди. Кейин мен 4.77 гр га келишиб пул тўладим. Узукни олганимдан кейин сотувчи пломбасини олиб қайта ўлчади лек узук пломбасиз ҳам 4.83 гр чиқди. Мен келишиб олдим дея бошқа пул тўламадим. Энди қўшимча пул тўлашим керакмиди деб иккиланиб қолдим. Ортиқча чиққан гр менга ҳалол бўладими. Мен ўша сотувчидан қарздор бўлиб қолдимми деб ўйланяпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Грамини тайин қилинган нарх бўлса қанча грамм чиқаса ўшани беришингиз керак. Келишиб олинглар. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 05:27 | Савол-жавоблар | 185 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar