Аллоҳ осмондами?
Ассалому алайкум! Бир биродарим билан тортишиб қолдик,биродарим Аллоҳ осмонда, Аршнинг устида деди ман унга Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қуйдаги сўзларини: ""Аллоҳнинг макони бор дейилса, дейди аҳли сунна ва жамоа мазҳаби уламолари У зотни чегаралаб қўйилган бўлади. Дунёдаги барча нарсаларни жумаладан маконни ҳам Аллоҳ таоло яратган. Агар унга макон нисбати берилса, ўзи яратаган нарсанинг ичига кирган бўлади. Бу эса, Аллоҳ таолога мутлақо тўғри келмайди. Баъзи тоифалар Қуръони Карим ва ҳадисларда келган матнларга сиртдан маъно бериб, Аллоҳ Аршнинг устида, осмонда, дейдилар. Аммо бу гапни аҳли сунна ва жамоа мазҳаби рад этади."" айтсам нотўғри Аҳли сунна эмас Ашарий ва Мотурудийлар шундай дейди, жумҳур уламолар Аллоҳ осмонда Аршнинг устида деган деб сўзларига далил қилиб Қуръондаги "Истиво" калимасини далил қилиб келтирди. Ман мазҳаббошилар "Истиво" калимасини маъносини Аллоҳ билади дейишган, сифатлашмаган дедим. Шунга саволим Жумҳур уламолари наздида Аллоҳ осмонда Аршнинг устида дейиладими? Мотуридийлар аҳли суннага ҳилоф қилишганми? Устозлар илтимос шу ҳақида кенгроқ тушунтириб берсангиз!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизга битта жавоб. Аллоҳ бор эди, Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай нарса, макон, тепа-паст, ўнг-чап, олди-орқа йўқ эди. Аллоҳ ҳозир ҳам ўшандек. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 17:36 | Савол-жавоблар | 162 | Ақийда
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизга битта жавоб. Аллоҳ бор эди, Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай нарса, макон, тепа-паст, ўнг-чап, олди-орқа йўқ эди. Аллоҳ ҳозир ҳам ўшандек. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 17:36 | Савол-жавоблар | 162 | Ақийда