Дўкондаги ҳолат

Ассалому алайкум! Ота-онамнинг дўкони бор. Олдинлари сигарет ва нос сотиларди. Анчадан бери сотилмай қўйган. Лекин ўшанда сигаретни пули савдога қўшилар ва сотиш тўхтатилганда ҳам савдога қўшилиб кетган. Ундан кейин 3 Марта ташқаридан 10 ва 20 миллиондан савдога пул киргазилди. Ҳозир кўнглим ғаш, нима қилсак бўлади. 2) Ҳозир ҳаром нарсалар сотилмасада калбаса маҳсулотлари сотилади. Калбаса фирмаси ҳалол сертификатини олиб келиб берган аммо уни уларга ким берган билмайман. Фирманинг ўзидан сорасангиз ҳалол дейди. Аммо бу билан иш битмайди десам уйдагилар тушунишмайди. 3)Адашмасам жавобларийларнинг бирида ҳалол нарса сотилсада ҳаром пул олинса жоиз эмаслигини айтгансизлар. Бир харидорнинг хотини ва болалари қарзга нарса олиб кетишади. Аммо у харидор оптомда сигарет билан шуғулланади(сотиш билан). 4). Мен уйда ота-онам билан тураман Уйда қилинган овқатларни есам бўладими. Докондан қарзга деб нарса олсам ва ойлигимдан берсам бўладими.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Шубҳалансангиз ўшанча пул миқдорни савоб умид қилмасдан фақир-мискинларга тарқатиб юборинг.2). Биз ҳам кимлар берганини билмаймиз.3). Ҳалол нарса ҳам сотса ёки ҳалол жойдан келадиган пули бўлса у билан савдо қилишингиз жоиз.4). Ҳалолдан бўлса, албатта бўлади. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 06:00 | Савол-жавоблар | 146 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar