Намоз жойи

Ассалому алайкум! Ишхонамизда намоз ўқиш учун алохида жой хам, рухсат хам йўқ. Бази жойларда бекиниб ўқишга мажбурмиз. Ишхонанинг хожатхонасига кириганда 3та хона бор. Биринчиси қўл ювиш учун хона, иккинчиси тахорат қилинадиган ва идиш товоқ ёки бошқа нарсалар ювадиган (фаррошлар пол латтани ювадиган ва сақлайдиган) хона, (кладовка деса хам бўлади). Учинчиси эса хожатхона. Аммо хоналар бир-биридан ажратилган. Ушбу иккинчи, тахорат олинадиган хонада намоз ўқисак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Пок нарсанинг устида ўқиса бўлади. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 06:22 | Савол-жавоблар | 178 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar