Гувоҳлик
Ассалому алайкум! Яқинда авто ҳалокат содир бўлди. Мен жабрланувчининг машинаси ичида эдим. Машина эгасини айтишича у пиёдалар йўлакчасида тўхтаган пиёдани ўтказиш учун тўхтаганида бошқа машина орқадан урган. Мен ухлаб ётганим учун буни кўрмадим. Ҳозир эса у одам мени гувоҳ бўлишимни сўрамоқда, лекин фақат машинамизни орқадан урилгандан кейин кўрдим холос. Воқеадан бир неча кун ўтиб, жабрланувчи схема чизиб келиб мендан қўл қўйишимни сўради. Схема ҳалокат бўлган заҳоти тузилиши керак. Мен фақат орқамиздан урганига гувоҳлик бера оламан деб жавоб бердим. Яқинда суд, мен нима қилишим мумкин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кўрганингизни айтиб бошқасини айтмайсиз. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 16:27 | Савол-жавоблар | 148 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кўрганингизни айтиб бошқасини айтмайсиз. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 16:27 | Савол-жавоблар | 148 | Турли саволлар