Жунуб Ҳолат

Ассалому алайкум! Жунуб Ҳолатда саҳарлик қилса буладими
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Саҳарлик вақти чиқишга яқин қолса, оғиз бурунни чайиб олиб саҳарлик қилса бўлади. Кейин намозга ғарғара ва бурунни ачиштирмай ғусл қилиб олаверади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламда ҳам шундай ҳолатлар бўлган. У зот жунуб ҳолда тонг оттириб, (саҳарлик вақти чиққанидан кейин) ғусл қилиб рўзани ният қилиб олганлар.  Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:28 | Савол-жавоблар | 159 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar