Қиблага юзланиш
Ассалому алайкум! Қиблага юзланиш Ассалому алайкум! Кифоя китобида намознинг шартлари бўлимида қибладан 45 градусгача ўнга, 45 градусгача чапга юзланиб намоз ўқиш жоиз дейилган. Намозга оид фатволар китоби 1 фатво Изоҳида: "Ҳозирги илм-фан тараққий этган даврда, фалакиёт ва жуғрофия илмлари чуқур ўрганилиб келинаётган бизнинг асримизда қадим замондаги тахминий маълумотлар билан қаноатланиш маъқул эмаслигини ҳисобга олиб, ҳозирги вақтда қиблани фақат компас ва қиблани аниқлаш асбоблари ёрдамида топиш тавсия этилади." Савол: кўп жанозаларда кўчага қараб қунга қараб тахминан қиблага юзланишади. Компасга қарасам қибладан 50-70 градусгача ўнга яъни 240 дан 285 оралиғида эмас.Лекин ҳозирги замонда жамоанинг кўпчилигини қўлида қиблани аниқлаш асбоблари бор.Нима қилиш керак, шу ҳолатда жаноза намози ўқиш жоизми,? олдин ўқилган яни ҳозирги кунларда этиборсизоикдан қиблани чегарига тескари ўқилган жанозаларнинг ҳукми қандай бўлади.?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги жиҳозлардаги компаслар ҳам хато кўрсатаётганини кўриб тўрибмиз, шунинг бу борада фатво ва ҳукмга амал қилавериш керак. 45 градусдан камда бўлса ва намоз ўқилса, дуруст бўлади. Имкон бўлса, тўғрисини топсин. Бўлмаса, қибла тарафга юзланса кифоя қилади. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 06:33 | Савол-жавоблар | 227 | Намоз