Олаётган пулим харомми ?

Ассалому алайкум! АҚШ логистика сохасида диспечер бўлиб ишлайман. Хамкасбларим бор, АҚШда юк машинаси хайдовчиларига юк олиб берамиз, умумий фойдани бўлишамиз. Компаниямизда юк машинасини бошқарадиган ёлғиз лекин кучли хайдовчилар бор. Хамкасбларим ўша хайдовчиларга юк олишаётганда ўртадаги брокерга "Бизда бир юк машинасида иккита хайдовчи бор" деб юк олишади. Саволим, шу ёлғон қўшиб олишаётган юклардан мен ўз ҳиссамни олсам, ёлғон аралашгани сабаб у пуллар ҳаром ҳисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ёлғон аралашган иш бўлади, ёлғон эса катта гуноҳлардан. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 07:06 | Савол-жавоблар | 145 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar