Аллоҳ осонда деса куфр бўладими

Ассалому алайкум! Халқимиз орасида Аллоҳ тепада, кўкда, осмонда деган гаплар бор болалигимиздан эшитиб онгимизга сингиб кетган. Ақида китобларини ўқиганимда Аллоҳ замон ва маконга муҳтож эмас деб ўқидим. Бизни аввалги бу тушунчамиз ҳато экан. турмуш ўртоғим ҳам болаларимга Аллоҳ осмонда ҳаммамизни кўриб турибди деб ўргатадилар. Мен эса замон ва маконга муҳтож эмаслигини яхши англаб англамай ҳўжайинимга Аллоҳ ҳамма жойда биз билан дебман. Ўйламай гапирибман, яна ҳаммасини тушуниб етган бўлсам ҳам тилим ўрганиб қолганиданми ёки этиборсизлик қилиб дуоларимда кўкдаги Худойим дейман бу куфрми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом!  "Осмонда" деганда "ўтирибди" деганга ўхшаш сўзлар қўшилмаган бўлса, ва У зотни ҳамма нарсадан олий деган маънони ифодаламоқчи бўлиб шундай дейилган бўлса, фақат хато гап гапирилган бўлади.
Агар "осмондан жой олган"  деган маънода айтилган бўлса, бундай масалаларда
уламолар иккита холатни истисно қилишган:
1. Киши исломга энди кирган бўлса;
2. Уламолардан узоқда яшаган бўлса.
Агар мана шулардан бирортасига тушса, инша Аллоҳ амаллари ҳам, никоҳлари хам ўрнида турган бўлади. Энди истиғфорни кўп айтишни вазифа қилиб олинг. Кўкдаги Роббим деб дуо қилиш мумкин эмас. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 07:06 | Савол-жавоблар | 132 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar