Аллоҳга нуқсон бериш, айблаш
Ассалому алайкум! Замонавий хаётимиз фитналарга тўлиб кетди, дахрийлик ва атеизм тобора ривожланмоқда, бундан оми инсонлар хам Аллоҳга нуқсон сифатини беришни бошлашди, масалан Аллоҳ нега бизни яратти мақсади нима эди, нега ризқни Аллоҳ берса дунёда минглаб инсонлар очликдан ўлишмоқда, нега хайвонларни яратиб уларни азоблаши ва тупроққа айланиши золимлик ва шунга ўхшаш минглаб норизоликлар, ахли илмларни эса саволларга жавоб беролмасликда ва бу Аллоҳнинг хикмати деб қутилиб қолишликда айблашади, динимизда ростан хам шундай саволлар борки буни бандаси билмайди айнан шунақа саволларни топиб юришадиган тоифалар кўпайди, ўзи Аллоҳга нуксон сифатини бериш қайси тоифанинг иши Муржиаларми, Мутализийми тарихий фирқалар адашгани борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган маънодаги сафсата ва жоҳил гапларни диндан ташқаридаги худосизлар чиқаради. Улар кўтарадиган мавзуларни ҳаммасига уламолар тарфидан батафсил баён қилиб жавоб беиб қўйилганига кўп асрлар бўлган аммо оми халқ ўқимасликка сўз бергандай дангаса бўлиб қолиб устоз китоб қолиб ОАВ дан илм олиб шу билан вақт ўтказадиган бўлиб олгани учун шу ҳолатга келинган. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 07:17 | Савол-жавоблар | 176 | Ақийда