Гумонсираган нарсадан вос кечиш

Ассалому алайкум! Арзимаган нарса туфайли вақтизни олаётганим учун узр сўрайман. Кеча базордан кимчи сотип олгандим аччиқни яхши кўрганим учун аччиқ қўшип беришларини айтгандим аммо узларида йўқ экен ёнидаги растадаги сотувчининг гаримдорисидан 1 чой қошиқ олип солди сотувчиси эса менимча буни кўрмади чунки бошқа ишлари билан мошғул эди, уйга келип роса ўйландим бировни хаққисига қайсидир манода тажаввуз қилишмадими менхам бунга гувох бўлип қолмадимми деп, уни на ейишни на ташлап юборишни билмадим есам гумонсираган нарсам яна ибодатларимга намозларимга ёмон тасир қилсачи? Ахир Росули акром гумонсираган нарсангизни тарк қилинг деган-ку ташлап юборсам увол қилган бўлсамчи, балки сотувчига озгина олгандим деп айтип огохлантирип қўйган бўлсачи дедим ва охири қўшнимизни товуғими бор эди олип кетадиган идишига ташлап юбордим, энди бошим қотип қолди мен тўғри иш қилдимми ё хатоми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шубҳаланган нарсангизни ташлаб юборган бўсангиз ҳеч қиси йўқ. Аслида сотувчидан ёнингиздаги одам билан келишувингиз борми деб сўрашингиз керак эди. Қолганига сиз масъул эмассиз. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 07:39 | Савол-жавоблар | 149 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar