Қарз олди бердиси

Ассалому алайкум! Ўтган йили мен Россияда эдим. Тўплаб қўйган 4500 долларим бор эди. Ўша пайт укам арендага такси қидириб, ишламоқчи эди. Шунда мен унга: мен сенга 4500 бериб тураман. Ўшанга машина ол, аренда ҳам тўламайсан. Фақат шарти 1 йилдан сўнг, ўша пулимни ишлаб қайтариб берасан. Агар пул қилолмасанг, ўша машинани сотиб қилиб берасан дедим. Агар машина эскириб 4000 га сотсанг, ёнингдан 500 қўшиб берасан. Агар 5000 га сота олсанг, 500 ўзинга қолади дедим. Укам мени 4500 пулимга яна ёнидан 700 қўшиб машина олди.5200 га. Орадан бир йил ўтди, укам пул қила олмади. Мен Ўзбекистонга келдим, укам Россияга кетди. Мен Машинани сотмай қўявер, менга ўтди,дедим,қарзингдан узилдинг. Мен сенга ёнингдан қўшганлигин учун,500 бераман дедим.Ҳали берганим йўқ. 1 савол-шу иш жоизми? Мен ҳам 1 ойча машинани миндим, ҳозирда мен ҳам машинани сотмоқчи бўлиб турибман. 2 савол-агар машинани 4000 га сотсам,у менга 500 берадими, Агар 5000 га сотсам,мен унга 500 бераманми? 3 саволим эса-машинани насияга олишга ҳам ҳаридор чиқди.Яъни 1 йилга 6000 долларга олмоқчи. Бундай ҳолатда мен нима қилай. 500 укамга бериб,1000 доллар ўзимга фойда бўлса жоизми? Чунки 1 йил аввал 4500 доллар берган қарзим,2 йилдан сўнг 6000 доллар бўлиб қолгандек туюляпти.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Аслида машинани сиз олган вақтингизда нархлаб, орадаги фарқни олди-берди қилиб олишингиз керак эди.2). «Машинани сотмай қўявер, менга ўтди, қарзингдан узилдинг», деганингиздан кейин энди 4000 га сотсангиз ҳам, 5000 га сотсангиз ҳам унга 500 ни бериб қолганини ўзингиз оласиз.3). Укангизни 500 ни бериб, сиз машинани 6000 га насияга сотсангиз бўлади, муаммо йўқ. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 08:11 | Савол-жавоблар | 155 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar