Кибр хақида
Ассалому алайкум! Яхши кийиниб юриш, яхши от миниб юриш, ўзига эътибор бериб юриш бу инсоннинг одати дейилган. Лекин хақни тан олмаслик бу кибр дейилган. Шу гапда хақ нима назарда тутиляпди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом!عَنْ عَبْدِ اللهِ رضي الله عنه ، عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم قَالَ: لَا يَدْخُلُ الْجَنَّةَ مَنْ كَانَ فِي قَلْبِهِ مِثْقَالُ ذَرَّةٍ مِنْ كِبْرٍ». قَالَ رَجُلٌ: إِنَّ الرَّجُلَ يُحِبُّ أَنْ يَكُونَ ثَوْبُهُ حَسَنًا وَنَعْلُهُ حَسَنًا. قَالَ: «إِنَّ اللهَ جَمِيلٌ يُحِبُّ الْجَمَالَ، الْكِبْرُ بَطَرُ الْحَقِّ وَغَمْطُ النَّاسِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қалбида зарра оғирлигида кибри бор киши жаннатга кирмайди», дедилар».
«Эй Аллоҳнинг Расули, киши кийими гўзал бўлишини, пойабзали гўзал бўлишини ёқтиради-ку?» деди бир одам.
«Албатта, Аллоҳ гўзалдир ва гўзалликни севади. Кибр ҳақни инкор қилиш ва одамларни ҳақир санашдир», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилишган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қалбида зарра оғирлигида кибри бор киши жаннатга кирмаслиги ҳақида хабар бериш билан бирга, саҳобаларнинг саволларига жавоб тариқасида кибрни таърифлаб ҳам бермоқдалар.
Саҳобаи киромлар ораста ва гўзал кийиниш ҳам кибр ҳисобланади шекилли, деган гумонга бориб қолган эканлар. Шунинг учун улардан бирлари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Киши кийими гўзал бўлишини, пойабзали гўзал бўлишини ёқтиради-ку?» деб сўради.
«Албатта, Аллоҳ гўзалдир ва гўзалликни севадир», дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу саволга жавоб берар эканлар. Кишининг ўзини камтар тутган ҳолда гўзал кийиниши гўзалликни севувчи Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло севган ишга амал қилгани бўлади. Мусулмон инсоннинг гўзал кийиниши зинҳор кибрланиш эмас.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, Аллоҳ гўзалдир ва гўзалликни севадир», деган гаплари мўмин-мусулмонларнинг муомалавий ҳаётларидаги бош шиорлари бўлиши керак.
Албатта, бунда кибрдан четланиш шартдир. Буни амалга ошириш учун кибр нимадан иборат эканини яхши билиб олиш зарур. Уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича таърифламоқдалар:
«Кибр – ҳақни инкор қилиш ва одамларни паст санашдир».
Демак, ҳақни инкор қилиш ва одамларни пастга уриш кибр экан. Мўмин-мусулмон киши бировга жабр қилувчи, кибрланувчи бўлмаслиги керак. Аксинча, ўзини камтар тутиши, ҳаммани тенг кўриши, мутавозеъ бўлиши лозим. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).
Ҳақдан мурод бу Аллоҳ таолонинг буйруқ ва қайтариқларидир. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 08:22 | Савол-жавоблар | 197 | Турли саволлар