Токсикоз вақтда фарз намоз

Ассалому алайкум! Хозирги кунда аёлим хомиладор. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин ва оғир кунларни бошидан ўтказмоқда хеч нарса қилгиси, егиси, гаплашгиси хам келмаяпти ва албатта намозга хам турмасдан ётиб (одатий кунларда намозга, лекин жуда хам махкам шукр) уни намозга чорласам хозир манга осон эмас Аллоҳ кечиргувчи Зот кўриб турибди деб чекланяпти. Намозларини қазо қилаётгани учун жуда хам қийналмоқдаман, маслахат беринг шу холатда ман қандай йўл тутай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Намозларни ҳеч бўлмаса, фарзларини ўқиши шарт. Намозларни ўз вақтида ўқишни биз ва сизни йўқдан бор қилган ва хоҳлаганида бордан йўқ қилиб қўйишга ҳам қодир бўлган Аллоҳ буюрган. Ҳамма неъматлар каби фарзанд неъматини ҳам Ўзи берган. Шу неъматларни шукрини адо қилиш банданинг бурчи. Бу Аллоҳнинг буюрганларига амал қилиш ва қайтарганларидан тийилиш билан бўлади. Шукр қилмаслик неъматларни кетишига сабаб бўлиши мумкин. Намозга ҳеч қандай ҳолатда узр йўқ. Сиз яхши гапириб, қўллаб-қувватлаб намозларнинг фарзини бўлса ҳам ўқитинг. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 08:43 | Савол-жавоблар | 160 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar