Бозордаги рибо

Ассалому алайкум! Бир жавобда ўқиганимда агар бирор нарса, масалан помидор сотиб олаётиб фақат яхшиларини териб олса рибо бўлади дейилганди. Бу рибовий маҳсулотларда, яъни пул ва помидорда қўлма-қўллик топиляпти, лекин қаери риболигига тушунмаяпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Молни энг яхшиларини танлаб олиб ҳамма қатори пул беришда. Чунки қолгани энди у пулга лойиқ бўлмайди. Агар молни сарасига алоҳида нарх белгилаб, бошқасига алоҳида нарх қўйилган бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 06:27 | Савол-жавоблар | 167 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar