Аллоҳ розилиги

Ассалому алайкум! Мени бир нарса ҳақида ўйлаб қолдим.Агар менга бирортаси зулм қилса молимни тортиб олса, ҳақорат қилса, ва ҳоказо. Шунд ай ҳолатда мен Аллоҳга дуо қилишим ёки қиёматда Аллоҳ менга ҳаққимни олиб беради дейишим мумкин. Лекин мен доим кечириб ва ҳаққимга розиман деб аллоҳдан унга инсоф сорасам. Аллоҳ кечиримлиларни кечиради, раҳмдилларга раҳм қилади. Ва қиёматда билиб билмай қилган гуноҳларими ҳаётлик чогимда кечиримли болганим учун кечирар деб умид қилишим мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кечириш мумкин фақат у инсонга фалон иш гуноҳ зулм менинг ҳаққимни ноҳақдан олдингиз, деб бу амалдан қайтариб қўйишингиз лозим акс ҳолда уни бу зулмига индалмаса тўғри йўлдаман деб ўйлаб зулмида бардавом бўлса унинг гуноҳига шерик бўлиб қолишингиз хавфи бор. Мўмин мункар иш кўрса уни қўли, тили ва қалби билан тўғирлаши ва ундан қайтариши лозим. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 11:59 | Савол-жавоблар | 147 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar