Ўқитувчи аёлларнинг берган фатвоси
Ассалому алайкум! Бу канални анчадан буён кузатиб бораман ва жуда кўп билмаганларимни ўрганаман. Ёшим 43да, бугун бир нарсага ҳечам ақлим этмади ва сизларга мурожат қилмоқдаман. Қўшни аёллар билан ўтирувдик кимдир намоз ҳақида сўраб қолди ва мен номоз ўз вақтида ўқилишлиги фарз девдим,50 ёшлардан ошган бир қўшним "Қуръонда ёзилган биз ўқитувчилар номоз ўқимасак ҳам тўғри жаннатга тушарканмиз ўзим ўқиганман" деб қолди. Мен "опа унақа деманг буни Аллоҳ билади аниқ далил бумаса гапирманг" девдим бошқа ўқитувчи қўшнимдан қаттиқ танбеҳ эшитдим. Лекин ҳеч нарса демадим. Саволим шуки уларнинг ёшлари катта бўлганликлари учун хато гапларини ҳам эшитиб жим ўтираверсам гуноҳга қолмайманми? Чунки бунақа ҳолат жудаям кўп бўлади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри айтгансиз. Улар динимизда йўқ гапни гапириб ҳаддиларидан ошибди. Динда йўқ нарсани ўзича бор деб фатвога журъат қилувчилар ҳақида ҳадисда қуйидагича келади: عَنْ عُبَيْدِ الله بْنِ أَبِي جَعْفَرَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَجْرَؤُكُمْ عَلَى الْفُتْيَا أَجْرؤُكُمْ عَلىَ النَّارِ. رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ Убайдуллоҳ ибн Абу Жаъфардан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатвога журъатли бўлганингиз дўзахга журъатли бўлганингиздир», дедилар».
Доримий ривоят қилган.
Ким дўзахга тушишдан қўрқмаса, парво қилмасдан тўғри келган фатвони айтаверади.
Имконингиз бўлса бу каби гапларни тўхтатишга ҳаракат қилинг. عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ رَأَى مِنْكُمْ مُنْكَرًا فَلْيُغَيِّرْهُ بِيَدِهِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِلِسَانِهِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِقَلْبِهِ وَذَلِكَ أَضْعَفُ الْإِيمَانِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан ким бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 12:43 | Савол-жавоблар | 138 | Турли саволлар