Пазанда сирлари

Ассалому алайкум! Бир китобда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганлари келтирилган экан: "Ким илмдан сўралганда уни яширса, ўтдан бўлган юган билан юганланади". Бу ерда илм деганда барча илмлар назарда тутилганми? Агар масалан пазандаликка оид сирларни (баъзиларини тажриба баъзиларини кимлардандир кўриб ўргангам бўлса), ёки шунга ўхшаш нарсаларни айтмасам бу ҳадисга хилоф иш қилган бўламанми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У гапдан шариатга оид илмлар назарда тутилган. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 23:03 | Савол-жавоблар | 172 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar