Ижтиҳод ҳақида
Ассалому алайкум! Бир куни бир бола билан баҳслашиб қолдик. Ҳанафий мазҳабидагилар бошқа мазхабни ҳам билиб қўйиш керак деди бир танишим. Бизнинг диёрларда кўпчилик асосан ҳанафий дейди ва Мисрда агар адашмияткан бўлсам Ал Азҳар ўқишида дедими, ўзи ижтиҳод қилишни ўргатадиган йўналиш бор экан. Мен буни эшитиб ҳайрон қолдим. Ҳозирги кунда ижтиҳод даражисига еткан инсон йўқ менимча. Қандай қилиб бошқа давлатлардаги ўқишларда бундай нарсани ўргатиши мумкин? 1. Бу қанчалик тўғри? 2. Ёутубда чиқадиган ўша четдаги бизнинг ақидамиз ҳақида гапирадиган домлаларни чиқиб фақат бизни диёрларда чиқиб раддия беришади. Четдагилар ҳеч ким уларга гапирмайди дейди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Бу гапнинг асоси йўқ. У танишингиз тўрт мазҳабни ўрганиб уларнинг орасидан тўғрироғини аниқлашни ўргатадиган деган маънони айтган бўлса керак. 2). Чет элда юрганлар уларга индамайди дегани тўғри гап эмас. Улар ўзбек тилида гапирганлари учун ва уларга раддия бера оладиганларнинг кўпчилиги бизнинг диёрда бўлганлиги учун шундай кўриняпган бўлиши мумкин. Аслида чет элда ҳам уларга раддия беряпганлар анчагина бор. Ҳатто араб уламоларининг баъзилари ҳам бугунги кунда собиқ иттифоқ мусулмонларининг ақидаси ҳақида гапиряпганларга раддия беришяпти. Бизнинг ақидамиз ҳақида гапиряпганлар саноқли кишилар ва айтяпган гапларига уламолар аллақачон етарли раддияларни бериб хато эканлигини баён қилиб бўлишган. Бизда бу масалалар янгитдан яна фитна қилиб кўтариляпгани учун шундай туюляпди. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 13:04 | Савол-жавоблар | 127 | Турли саволлар