Масалалар

Ассалому алайкум! Мени Бир нечта саволлар кийнаб келмокда 1) Мен тиббиетда укийман. Одам Анатомиясини пухта урганиш учун укитувчи расм чизишимизни талаб килади. Хар хил азоларни чизиб урганамиз. Бу канчалик тугри? Бу иш жоизми?. 2) Хозирги кунда кизлар очик сочик кийинишмокда. Аллоҳ хидоят, уят, хаё берсин уларга. Бозорга, магазинга хуллас каерга чикманг уша кизлар орка-олдингизда, чап-у́нг томонингзида бор. Канча харакат килмай кузим тушади. Бир марта билмай колиб кузим тушса ва зудлик билан кузимни олиб кочсам гунох бумаслигини эшитим. Аммо каерга карамай очик сочик кизларда. Бу вазиятда кандай йул тутай? Калбим корайиб кетмасилиги учун, фахш, зинога кул урмаслигим учун нима килай? Аеллар хижоб кийишмаса эркакларнинг кузига хижоб кийиши бефойда деб уйлайман. Онамга уйлантиринглар деганай гап айтдим, ишора килдим. Институтни битирганингдан кейин уйлантирамиз дейишди. 3) Карзни бу дунёда кайтармаса охиратда кайтаришнинг усули кандай? Масалан Ман Бир одамга 1000 доллар карз бердим у кайтара олмасдан вафот этди. Охиратда мен ундан канча савоб талаб кила оламан?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Одам аъзоларини бўлак бўлак қилиб чизиш жоиз.2). Имкон боричи иффатингизни сақлаб юринг. Уйдагиларга гапи ўтадиган қариндошларни ҳам ишга солинг.3). Икки гувоҳ ва ёзиб олинган ҳужжат-далиллар билан бориб меросхўрларидан талаб қиласиз. Беришса беришди, агар далиллар бўлибтуриб ҳам инкор қилса унда қиёматда оласиз. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 13:15 | Савол-жавоблар | 159 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar