Аллоҳнинг қўли ҳақида

Ассалому алайкум! Интернетда маърузалари машҳур бўлган Қирғисистоннинг Ўш шаҳридан бўлган бир домаланинг Одам (алайҳиссалом)нинг яратилиши номли марузасида. Аллоҳ Қуръонда икки қўли билан яратганлиги ҳақида айтб туриб, 2 тоифалар борлиги, улардан бири Аллоҳнинг қўли йўқ дея ўша оятни инкор қилиши билан иккинчи тоифа эса ҳа унинг қўли бор бизникига ўхшаган дея унга сифат берганликалри учун кофир бўлдилар деди. Ва биз Аллоҳнинг қўли борлигига иймон келтирамиз кайфиятини Аллоҳнинг ўзи билади дедилар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Саҳобалар, тобеъинлар ва табаъ-тобеъинлар ушбу каби оят ва ҳадисларни “Муташобиҳ оят ва ҳадислардир. Аллоҳ таоло Ўзига нимани исбот қилган бўлса, биз ҳам уларни исбот қиламиз ва уларни ҳақлигига иймон келтирамиз, “Яд, важҳ, истиво”дан Аллоҳ нимани ирода қилган бўлса илмини Аллоҳнинг Ўзига ҳавола қиламиз. Аллоҳнинг Ўзига яраша қўли бор, юзи бор деб ҳам айтмаймиз” деганлар. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 20:15 | Савол-жавоблар | 194 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar