Назр қилинган ер майдони хукми нима?
Ассалому алайкум! Мен 4 нафар фарзандим билан кўп қаватли уйларда яшар эдим, бундан 12 йил олдин яхши ниятда ховли қураман деб шаҳарнинг ташқарисидан 6 сотих ер майдони олиб қўйган эдим. Шу йиллар мобайнида имкониятим етмаганлигидан бу жойга ховли қура олмадим. Аллоҳ таоло ўзининг фазлидан бериб квартирамни сотиб, озроқ қарз бўлиб шаҳардан тайёр ҳовли жой олиб кўчиб ўтдим. Шунда Аллоҳга "агар шу участкам сотилмасдан қарздан қутулсам, иншааллоҳ, садақаи жория бўлсин учун шу ерда таҳоратхона ва номозхона қураман ва вақф фондига беғараз топшираман" деб назр қилиб қўйган эдим. Хозирги кунда қарзимдан тўлиқ қутула олганим йўқ, энди шу ерни сотувга қўйсам гуноҳкор бўлиб қолмайманми? агар сотилиб кетса каффорати беришим керакми? Участкам М-39 йўлининг ёнгинасида бўлганлигидан, яқин 150 км да номозхонлар учун қулай номозона йўқлигидан сотгим ҳам келмаяпти, сотмай десам қарз юки бор. Илтимос маслаҳат берсангиз ва хаққимга дуо қилсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! "Агар шу участкам сотилмасдан қарздан қутулсам, иншааллоҳ, садақаи жория бўлсин учун шу ерда таҳоратхона ва номозхона қураман ва вақф фондига беғараз топшираман" деб назр қилиб қўйган бўлсангиз, қарздан қутулиш учун сотсангиз, зиммангизда намозхона қилиб топшириш вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 13:47 | Савол-жавоблар | 156 | Турли саволлар