Фарзандларим хаққи борми?
Ассалому алайкум! Сизларга бир танишимнинг илтимоси билан ёзяпман. Хўжайним 1-турмушидан ажраган. Топган маошидан 2 фарзандига алимент тўлайди. 3та фарзандимиз бор буларни ҳам топганида хаққи борми? Хозиргача фарзандларим ва мени катта камларимни ота онам қилади. Хўжайнимни зиммасида бизга ҳам масъулят борми? Агар бизнинг ҳам ҳаққимиз бўлса уларни адо қилмаётганлиги учун гуноҳкор хисобланиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Хўжайинингизни нечта фарзандлари бўлса балоғатга етгунича уларни нафақаси хўжайинингизни зиммасига вожиб ҳисобланади. Никоҳида ҳам нечта аёли бўлса уларни ҳам нафақаси эрнинг зиммасига вожиб. Нафақасини бермаса зиммасидаги вожибни тарк қилгани учун гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 13:47 | Савол-жавоблар | 147 | Оила ва турмуш