Масжит ул харом

Ассалому алайкум! Яқинда иншааллах Саудия арабистонига ишга кетяпман, саволим шундаки мен хаж ва умра қилишимга монеликлар бўладими Саудияда? Масалан хажга рўйхат асосида алохида виза билан бориладими? Майли агар хаж ва умрага рухсат этилмаса мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларида намоз ўқимоқчийдим бунгачи имкон борми оддий чет эл фукаролари учун? Масжитда киргизишадими ёки йўқ?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Умрага рухсат берилади. Бориб бемалол хоҳлаган масжидингизда намоз ўқишингиз мумкин. Ҳаж масаласида эса ҳаж мавсуми яқинлашганда ўша ердагилар билан маслаҳат қиласиз. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 14:09 | Савол-жавоблар | 184 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar