Ота билан муносабат
Ассалому алайкум wр wб Шайх ҳазратлари. Аллоҳ илмингизни ва мартабангизни икки дунёда ҳам улуг‘ қилсин. Сизга қуйидагича саволимиз бор эди. Биз оилада икки о‘гилмиз. Ота ва онамиз бирга яшаймадилар. Отамизнинг онамдан со‘нг яна икки хотини бор. Оилага ма‘сулиятли бо‘лмагани учун ажрашишган. Отам биздан моддий ҳаражатлар со‘раб туради, ва биз беришга ҳаракат қиламиз. Лекин пулни ҳаромга(ароқ ва сигарет) сарфлашлигини биламиз. Ко‘пинча яна очиқдан очиқ айтиб сигаретимга ҳам пул қолмади деб олади. Онам эса отанг хотинларини о‘зи боқсин пул берманглар ҳали о‘зларинг ҳам уйланишларинг керак деб ҳафа бо‘лади. Устоз бизга маслаҳат беринг нима қилсак то‘г‘ри бо‘лади охиратимиз учун. Сиздан Аллоҳ рози бо‘лсин ҳамда илмизни зиёда қилсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳаром нарсаларга пул берманглар. Ҳалол нарсани ўзларинг олиб беринглар.
5 Май 2022, 23:18 | Савол-жавоблар | 144 | Ҳалол ва ҳаром
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳаром нарсаларга пул берманглар. Ҳалол нарсани ўзларинг олиб беринглар.
5 Май 2022, 23:18 | Савол-жавоблар | 144 | Ҳалол ва ҳаром