Гунохим кечириладими?

Ассалому алайкум! Бу қилган гунохим кечириладими? Мен бир икки ой олдин порнографик видеолар кўришга одатланиб қолганман бу нарсадан қандай қутулсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша ишни тўхтатиб тавба қилинг. Аллоҳ таоло насуҳ тавба қилгувчи бандаларининг гуноҳларини афв қилади.
Эртага охиратда Аллоҳнинг аламли азобига сабр қила оласизми?! Шуни ўйлаб кўринг, ҳақиқий ҳолатга яқинроқ тасаввурга эга бўлмоқчи бўлсангиз бир бармоқни учи ёки бирор жойингиз куйганини эсланг, оғриқ қандай бўлган, ёки куйдириб кўринг. Уйланишга қаттиқ ҳаркат қилинг. Бу ёмон одатга туртки бўладиган омилларни йўқотинг, бўш вақт қолдирманг, манфаатли ишлар билан ўзингизни банд қилинг. Аллоҳ доим кўриб кузатиб турувчи Зот экани ёдингизда турсин. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 15:25 | Савол-жавоблар | 146 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar