Балғам билан овқат

Ассалому алайкум! Балғам ташлаганда овқат билан чиқса тахорат кетади деб ўқидим. Агар яқинда еган таомининг қолдиқларидан озгинаси балғамга аралашиб чиқса хамми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Балғам ташлаганда унга таом қўшилиб чиқмаса таҳорат бузилмайди. Агар унга таом аралашган бўлса қайси бири кўпроқ эканига қаралади. Агар таом кўпроқ бўлса ва у якка ҳолда оғизни тўлдирадиган даражада кўп бўлса, таҳорат синади. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 08:56 | Савол-жавоблар | 143 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar