Иккиланиб қолдик

Ассалому алайкум! Никоҳимизга 11 йил бўлди орада 4 фарзанд бор. 2 марта хўжайиним жавобимни берганлар охиргисида бутунлей ажрашиб 2 йил деганда қайта никохландик. Хаётимиз Алхамдулиллах янги келин куёвларидек ўтди бир биримизни жуда қаттиқ яхши кўрамиз Лекин яна хаётимизга синовлар кириб келди. Бу сафар жуда шиддатлик. Ўртада жуда котта низолар чиқди сабир қилдик оз вахт бўлса хам, лекин орада жуда котта жанжал бўлди. Дунё кўзимга кўринмади. Болаларим хам хаттоки. Юриб кетётган машинадан ўзимни отдим фарзандим билан эрим жахиллари жуда тез жиззаки одам. Эрим қизлик ховлимга бориб котта жанжал кўтардилар У орада манам етиб бордим. Шу даражада котталашди. Ман додди солиб йиғлардим ёрдам сўраб. Дадам бу холатга чидалмей эримни жуда қаттиқ хуник хақорат қилиб уйдан олиб чиқиб ташлашга мажбур бўлдилар Орада эрим жавобинг ўзинг билан деб юбордилар. 10 дақиқа ўтиб эрим хохламагандим нималар бўлиб кетди диб дод солиб йиғлаб телифон қилдилар. Хушимни йўқатдим билмей қолдим диб хозиргача қаттиқ афсусланиб юрибдилар. Энди иккимиз хам виждон азобида кундан кун адо бўлябмиз. Энди манга 3 талоқ тушган бўладими? Талоқ хақида барча мақолалрди ўқиб чиқдим сайитда, лекин ожизлик қилябмиз. Ғазабда ундай ниятим йўқ эди оғзимдан қана чиқганига ақлим етмаябди диб тамом бўлябдилар. Кундан кунга олдинги талоқларда иккимиз хам рози бўлиб ажираганмиз жахил устида айтмаган эдилар у талоқларда хам.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар ҳолат худди айтганингиздек бўлса ораларингизга уч талоқ тушиб бўлган. Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ҳузурида кўриш керак.  Сизлар ўзингизга яқин жойдаги талоқ илмини пухта биладиган бирор ҳақиқий аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 15:46 | Савол-жавоблар | 175 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar