Ҳадисларни ўз тилидан айтса бўладими?
Ассалому алайкум! Мен дунё ишларидан бўш пайтимда ҳадисларни ва марузалар эшитишни яхши кўраман бу ундаги гўзал масалаларни бошқа биродарларим билан улашишни ёқтираман. Агар марузада бирор кўнглим тортмайдиган (яни ростдан шундай бўлганмикан деган манода) нарса ҳақида сўз кетса сиз устозларимга мурожаат қиламан. Марузаларнику домлалар айтгандай айтишга ҳаракат қиламан лекин ҳадисларни қандай айтишни билмайман. Ҳадис айтаётганда китобда қандай ёзилган бўлса шундай айтиш керакми? Айтайлик бир дўстим ёки бир жамоада бир масалани муҳокама қилишаяпти. Ўша жойда мен ўша масалага яқин ҳадис айтмоқчиман лекин айнан китобда ёзилганидай айта олмайман. Шундай пайтда ҳадисни ровийлари билан ҳеч қандай гапларида хато қилмай айтиш шартми? Мен бир ҳадис эшитгандим ундан шундай шундим деб ўз фикримни айтсам ҳам бўладими? 2. Агар марузада ёки ҳадис айтаётганда бир аҳли илмни марузасида бир нарса эшитдим ёки бир ҳадисда ўқидим ундай шундай хулосага келдим деб ёки мен айтмоқчи бўлганларим айнан марузаларда ёки ҳадисларда шундай келмаган мен шунчаки тушунганимни айтаман деб соатлаб насиҳатлар қилсам жоизми? Мен домла айтмаган ёки ҳадисда келмаган нарса айтиб қўйганим учун ёлғончи бўлмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввало илм олинг. Оят ёки ҳадисни мени тушинишимча дейиш учун узоқ вақт катта уламолардан илм олиб улар рухсат берса тушинасиз унда ҳам нимага шундай тушинганингизни далил билан исботлаб беришингиз керак. Шунинг учун эшитган нарсангизни яхши тушинган бўлсангиз “эшитган ҳадисимни маъноси” десангиз бўлади. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 17:30 | Савол-жавоблар | 129 | Долзарб саволлар