Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари

Ассалому алайкум! Ҳурматли Зикр аҳлидан сўранг ҳайати аъзолари. Ман яқинда Алихонтўра Соғунийнинг "Тарихи Мухаммадий" китобини аудиосини эшитишни бошлагандим. Шундай бир савол туғилиб қолди. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг нечта фарзандлари бўлган? "Тарихи Мухаммадий"да 4 ўғил 4 қиз дейилган, лекин телефонимда "Исломдан савол ва жавоблар" деган иловада эса тўғри жавоб уч ўғил тўрт қиз дейилган. Қайси бири тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Икки ҳил гап бор. Баъзи китобларда бири ва баъзи китобларда яна бошқаси ёзилган. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:17 | Савол-жавоблар | 158 | Адабиёт
|
Boshqa savol-javoblar