Копирайтерлик ҳукми

Ассалому алайкум! Ёлғон аралаштирмасдан, фақат буюртма қилувчи томонидан берилган маълумотларга таяниб матн ёзиб бериш ҳам ўта оғир гуноҳми? Аввалги копирайтерликдан топилган пулларни садақа, эҳсон ўтнида берсам бўладими? Эҳтиёжимга ишлатсамчи? Ҳаром бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзгаларнинг муаллифлик ҳуқуқини поймол қилмай, қасддан ёлғон аралаштирмай, маҳсулотнинг хусусиятларини воқеликка хилоф равишда бўрттириб тасвирламаган ҳолда копирайтерлик билан шуғулланиш жоиз. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 18:26 | Савол-жавоблар | 124 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar