Дўконга пулини кейин беришга маҳсулот бериш
Ассалому алайкум! Биз бир дўконга лавҳ берганмиз сотилгач пулини беришга шуни шариатга мувофиқ бўлиши учун у инсонга "бу сизга фалон муддатга фалон сўмга насияга сотилди" деб берсак бўладими? Ва агар шу муддатда сотилмай қолса муддат ни яна бошқа муддатга тайинласак ёки у инсон маҳсулотни бизга қайтариб берса, бу жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Насия савдоси қилиб берсангиз сотилмаса, қайтариб олишга мажбур эмассиз. Ўзингиз хоҳлаб қайтариб олсангиз бўлади. Олган одам қайтариб бериш учун шаръий асос бўлиши керак. Бу одатда молдаги айб бўлади. Бошқа ҳолатларда ўзаро розилик билан қайтиб олиш жоиз. Мабодо молингизни сотишга вакил қилсангиз сотилмаса, қайтариб олишингиз мумкин. Аммо вакил қилинганда уни хизмат ҳақини тайин қилиш керак. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 18:26 | Савол-жавоблар | 149 | Молия ва тижорат