Кимнидир "Барча даврларнинг энг буюги" деб аташ

Ассалому алайкум! Кеча бир баҳсли вазият содир бўлди. Ўртоғим битта футболчини Г.О.А.Т деди (греатест оф алл тиме) — яъни, «Барча даврларнинг энг буюги» деб атади. Ман ҳай ҳай, ундай демагин билиб билмасдан кимларгадир қўшилиб дедим. Бироз инглизча саволлардан шу терминни ишлатилиши жоизлигигага жавоб ола олмадим. Асосан сиз спортда энг зўри бўлсангиз сизга нисбатан шу термин ишлатилади экан. Лекин кимнидири «Барча даврларнинг энг буюги» дейиш жуда ҳам ғалати. Илмим камлиги сабабли унга бунақа терминни ишлатмаслигини, бу ҳақида эса сизлардан сўрашимни айтдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мўмин киши беҳуда нарсалар билан вақтни сарф қилиш ўрнига ўз устида ишлаши, оиласи, қариндошлари, диндошлари учун фойдали инсон бўлиш учун жидду жаҳд қилиши керак. Нималар билан ўралашиб қолганингизга қаранг. عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ : صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ  Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча (ўрнидан силжимайди) давомли бўлади: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар.
Сунани Доримий.
Агар ўша кишиси айтганидай бўлиб чиқсамаса ёлғончи бўлади. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 18:59 | Савол-жавоблар | 167 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar