Закот беришга лаёқатлиманми
Ассалому алайкум! Устозлар, ман инглиз тили фанидан репетиторлик қиламан, бу тадбиркорлик ишимни 5 ойдан бери қилиб келяпман, ижарага хона олиб ишлайман. Ойига $1000 даромадим бор яъни солиқ ба ижара тўловидан ташқари, ҳозирга қадар $5000 йиғдим, ва бу пулларни турмуш ўртоғим бир иш бошламоқчи бўлдилар бердим. Уларни бу ишларига яна $2000 керак бўляпти, шуни апрел ойи охиригача қилиб беришга ҳаракат қиляпман. Бу пулларни улар менга ноябр ойида ИншаАллоҳ фойдаси билан бераман дедилар. Ман закот беришим керакми. Тўғриси ўзи алоҳида жой олиб ўша ерда дарс ўтиш учун пул йиғаётган эдим. Яъни ижарада ишламасдан. Тиллаларим 20-25 грам чиқади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Пулларингиз нисобга етган кунидан бошлаб бир йил айланиши билан закот беришингиз вожиб бўлади. Тиллаларингизни ҳам пулларингизга қўшиб ҳисоблайсиз. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 19:10 | Савол-жавоблар | 141 | Молия ва тижорат