Даволанишни рад этиш
Ассалому алайкум! Бир танишим буйрак қуриши хасталигига чалинган, у даволанишни истамайди юртимизда уни даволаш йўли бор экан. Буйрак трансплантатсиаси экан, буйрак хам бор, аммо у даволанишни истамайабти. Унга бу ўз жонига қасд қилиш бўлади десам бу дардни Аллоҳ берган дейди, давосиниям берганку десам хам қулоқ солмайабти. Сизлар шунга ойдинлик киритиб беринглар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Даволатинглар.عَنْ أُسَامَةَ بْنِ شَرِيكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَتَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَأَصْحَابُهُ كَأَنَّمَا عَلَى رُؤُوسِهِمُ الطَّيْرُ، فَسَلَّمْتُ ثُمَّ قَعَدْتُ، فَجَاءَ الْأَعْرَابُ مِنْ هَاهُنَا وَهَاهُنَا، فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ أَنَتَدَاوَى؟ قَالَ: تَدَاوَوْا، فَإِنَّ اللهَ لَمْ يَضَعْ دَاءً إِلَّا وَضَعَ لَهُ دَوَاءً غَيْرَ دَاءٍ وَاحِدٍ الْهَرَمُ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ بِسَنَدٍ صَحِيحٍУсома ибн Шарийк розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келсам, у зотнинг саҳобалари худди бошларида қуш учиб юргандек ўтиришган экан. Салом бериб, ўтирдим. У ёқдан, бу ёқдан аъробийлар келишди ва:
«Эй Аллоҳнинг Расули, даволанайликми?» дейишди.
«Даволанинглар, чунки Аллоҳ қайси бир дардни берган бўлса, албатта, унинг давосини ҳам берган. Фақат бир дард – қариликдан бошқасини», дедилар».
«Сунан» эгалари саҳиҳ санад ила ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ривоятдаги «У зотнинг саҳобалари худди бошларида қуш учиб юргандек ўтиришган экан», деган жумланинг маъноси «Устида йиртқич қуш учиб юрганда жим бўлиб қолган баъзи паррандалар каби қимир этмай, жим ҳолда ўтиришган экан», деганидир.
Бу ҳадиси шарифда ҳам аввалги маъно таъкидланмоқда, фақат қариликнинг давоси йўқлиги қўшиб қўйилмоқда. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан)Аъзоларни кўчириш ҳақидаАллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан набий йўқ зотга солавотлар бўлсин!Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1405 ҳ.с. 28 – рабийъус соний-7-жумадул улаа (1985 йил, 19-28-январ) кунлари бўлиб ўтган саккизинчи мажлисида бир инсоннинг аъзосини олиб ўша аъзоси ишдан чиққан ва ёрдамга муҳтож бошқа инсонга қўйиш ҳақидаги масалани кўриб чиқди.
Бу иш янги тиббий илм ва жиҳозлар воситасида бажарилади. Мазкур масалани кўриб чиқишни Ислом Фиқҳи Академиясидан Робитанинг АҚШдаги ваколатхонаси илтимос қилган эди.
Ислом Фиқҳи Академияси бу масала бўйича фазилатли устоз, шайх Абдуллоҳ ибн Абдурроҳман Бассом тайёрлаган илмий баҳсни кўриб чиқди. Ундаги фикрлар, уламоларнинг айтган гаплари ва далилларини диққат қилан ўрганди.
Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:
Тирик инсоннинг жисмидан бир аъзони олиб, бошқа бир унга муҳтож инсоннинг ҳаётини қутқариб қолиш ёки асосий аъзоларидан бирининг вазифасини қайта тиклаш мақсадида унга қўйиш жоиз амалдир. Бу билан аъзоси олинган одамнинг инсоний эҳтироми пасаймайди. Бунда катта фойда, яхши ёрдам бор. Бу иш қуйидаги шартлар асосида бўлса, шариатга мувофиқ бўлади:
1. Аъзосини бераётган шахс оддий ҳаёти издан чиқадиган равишда зарар тортмаслиги шарт. Чунки, шариат қоидаси бўйча, «зарарни ўзига ўхшаган зарар ёки ундан зиёда зарар билан кетказилмайди». Агар аъзосини тақдим қилган шахсга зарар етадиган бўлса, ўзини ҳалокатга ташлаш бўлади ва бу шариат бўйича мумкин эмас.
2. Аъзони бериш ихтиёрий равишда, мажбурлашсиз бўлиши лозим.
3. Аъзони кўчириш беморнинг даволаш учун ягона восита бўлиши, бошқа иложнинг имкони бўлмаслиги шарт.
4. Аъзони кўчириш ва ўрнатиш одатда муваффақият билан амалга ошишига ишонч тўлиқ бўлиши керак.
Шунингдек, қуйидаги ҳолатлар ҳам шариат бўйича жоиз ҳисобланади:
1. Муҳтож бемор учун ўлган одамнинг аъзосини олиш. Ўлган одам шариат таклифдаги ва ўзи тириклигида рози бўлганлиги шарти ила.
2. Муҳтож инсонга ҳалол ва сўйилган ҳайвоннинг, зарурат юзасидан бошқаларининг ҳам, аъзосини олиб қўйилса жоиз.
3. Инсоннинг ўз жисмидан бир бўлагини олиб ўзига ўрнатиш ҳам жоиз. Мисол учун, териси ёки суягидан бир бўлагини олиб бошқа керак жойига қўйиш.
4. Турли маъдан ва моддалардан қилинган сунъий нарсаларни инсон жисмига ўрнатиш ҳам жоиз. Мисол учун, бўғинлар, юракнинг клапини ва бошқаларни. Валлоҳу аълам! Ислом Фиқҳи Академияси
14 Май 2022, 07:19 | Савол-жавоблар | 138 | Табобат