Кредит олган мижоз нарса харид килса

Ассалому алайкум! Мен хозирда тиббий аппаратлар сотадиган корхонада ишлайман. Бизга баъзида янги мижозлар телефон қилиб банкдан кредит олишаётгани ва шу кредит пулларига биздан мол харид қилишмоқчилигини айтишади. Агарда шу каби мижозлар биздан маълум суммага мол харид қилишса бизга ўша миқдордан бонус(рағбат) пуллари ойлик маошга қўшимча қилиб беришади. Саволим шуки шу каби холатларда мен нима қилишим лозим, мижозга умуман мол сотмаслигим керакми ёки сотайми? Бу холда кредит (рибога алоқадор) пулларни олиш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Пулни олиб келиб сиздан харид қилса, сизга зарари йўқ. Аммо сиз туфайли рибога аралашса, гуноҳига шерик бўлиб қоласиз. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 19:21 | Савол-жавоблар | 158 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar