Чақалоқлар овқат идиши

Ассалому алайкум! Бизларда катталарнинг айтишича чақалоқлар овқат еган идишдан сув ичган пиёладан бошқалар фойдаланса бўлмас экан. Агар ўша идишлардан фойдаланса ўша чақалоқ билан эмикдош хисобланаркан. Шариатимизда шундай гап борми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Гўдак фойдаланган идишга она сути ўтиб қолган бўлса, ўша идишдаги сутни ўзини (бир томчи бўлса ҳам) икки ёшга тўлмаган бошқа бир гўдак ичса, улар эмикдош бўлиб қолади. Лекин ўша идишга сув ёки бошқа суюқликни қуйиб, кейин ўшани ичса эмикдош бўлмайди. Чунки она сути бошқа суюқлик билан аралашганда ранги ёки таъми ўша суюқликдан ғолиб келмаса, сут йўқ деб ҳисобланади.
Агар ўша идишдан 2 ёшдан ошган шахс ичса ҳар қандай ҳолатда ҳам эмикдошлик собит бўлмайди. Шу билан бирга, 2 ёшдан ошганлар она сутини ичиши жоиз эмас. Валлоҳу аълам! Бунинг ҳукмини қуйидаги мақолада ўқинг:https://fiqh.uz/maqola/184

13 Май 2022, 19:43 | Савол-жавоблар | 176 | Бола тарбияси
|
Boshqa savol-javoblar