Еса бўладими

Ассалому алайкум! Уйимизга колбаса олиб келинди. Бизда сўраб суриштирилмайди ҳалолми ҳалолмасми айнан нима ҳайвонни гўштидан бўлганлиги. Ёғга ташлаб қовуриб ейишди шу колбасани мен шубҳа қилиб емадим. Кейинроқ картошка ҳам қовуришди ўша ёғнинг ўзида ман емадим. Кейинчалик Яна қовуришди картошка ўша ёғда энди 1) шу картошкани еса бўладими 2) мажбурлашган бўлсачи 3) ҳукмини билмай еб қўйган бўлса шубҳа қилгани учун гуноҳ бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаромлиги аниқ бўлган гўшт ёки шунга ўхшаш нарсани  солиб қовурилган ёғ ёки қайнатилган сув ҳам ҳаром бўлади. Мусулмон одам зийрак бўлиши керак “мажбурлашган бўлсачи” деб ҳаромни еб ўтирмасдан тадбирини қилиб емаслик керак. Жуда бўлмаса бирор ишни сабаб қилиб у ердан чиқиб кетиш керак. Валлоҳу аълам!

16 Октабр 2023, 10:38 | Савол-жавоблар | 0 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar