Дилдаги ният
Ассалому алайкум! Мени ичимда бир нарса тинчлик бермайди- “Бола асраб олиш” яна қандайдир “Хайрия жамғармаси” очиш. Биринчи холатда бир этимни бошини силагим келади, эрим ўзимиз болаларга яхшироқ қарайлик деди. Иккинчи холатда эса одамлар ўртасида жамғарма еғиб мискинларга ,қийналган оилага ёрдам берсам дейман. Эҳсон қути ташкил қилгим келади. Лекин қандай қилиб бошлашни билмайман. Қўлим калтадек. Ичимдаги бу нарсалар гоҳида тинчлик бермайди. Уйда дўконим бор. Эрим ишдалиги сабаб бировларга нарсалардан бериб юборолмайман сўрамасдан. Мендаги бу холатларни қандай амалга оширсам бўлади. Аллоҳни кўнгилга солганими бу. 2. Дўкондан қарзга савдо қилишади. Нафақадан, пенсиядан, ойликдан. Етимлар (онаси бор отасиз), қийналган оилалар келишади қазрга гоҳида нархдан ўтиб бераман,ё билдирмай камроқ ёзаман .Беришга келганда майли кучинг этганича озроқ бўлса ҳам майли деб уларни тушунаман,рўзғорингга ҳам дўконга ҳам бер дейман.Ёлғон ишлатишади. Менга ёлғон ишлатгани ёқмайди. Ёлғон аралаштирма дейман.Уларга нотўғри иш қилаётганини айтиб гапирсам хафа бўлишади. Кўнгли ўксигандай бўлади. Тўғри йўлни тушунтирсам этимни хафа қилган бўламанми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Хайр-эҳсон қилиш ниятингиз яхши, лекин мол-мулк эрингизники бўлса унинг рухсатисиз бу ишни қила олмайсиз. У билан бамаслаҳат иш қилинг. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 20:37 | Савол-жавоблар | 196 | Руҳий тарбия
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Хайр-эҳсон қилиш ниятингиз яхши, лекин мол-мулк эрингизники бўлса унинг рухсатисиз бу ишни қила олмайсиз. У билан бамаслаҳат иш қилинг. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 20:37 | Савол-жавоблар | 196 | Руҳий тарбия