Ассалому алйкум
Ассалому алйкум! Устоз чалқанча ётиш қандоқ бўлади?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
ЧАЛҚАНЧА ЁТИШУббод ибн Тамиймдан, у амакиси(Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Осим ал-Мозаний)дан ривоят қилинади:«Ул зотни кўрдим» деган эди, мен Уяйнага: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламними?» – дедим. У: «Ҳа, чалқанча тушиб, бир оёқларини иккинчиси устига қўйиб ётганларини», – деди».Демак, чалқанча тушиб ётиш жоиз бўлиб, бу иш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлган экан. Бундай ҳолда ётишни манъ қилган ривоятларда аврат очилиб қолиши эҳтимоли кўзда тутилганини уламоларимиз алоҳида таъкидлаганлар. Умму Бакр бинти ал-Мисвордан, у отасидан ривоят қилинади:«Мен Абдурроҳман ибн Авфнинг бир оёғини иккинчиси устига қўйиб чалқанча ётганини кўрдим».Абдурроҳман ибн Авф Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бардавом ҳамсуҳбат бўлган улуғ саҳобалардан ҳисобланадилар. Шундай улуғ зотлар бир иш қилсалар, буни албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўрган бўладилар.
7 Май 2022, 12:59 | Савол-жавоблар | 147 | Долзарб саволлар