Қандай адо қилсам бўлади?
Ассалому алайкум! Хайрли ишларингизда Аллоҳ мададкор бўлсин! Маҳалламизда рус миллатида(қайси динга эътиқод қилишини билмиман) телбанамо бир аёл бор эди. 10 йилча олдин ўша аёл пенсиясини тушириб қўйганди. Биз дўстларим билан ўша пулга музқаймоқ олиб еб юбордик. Тахминан 1 соатладан кейин ўша аёл пулини қидириб келди ва бир ойлик нон пулим деб йиғлади. У аёл қазо қилган. Саволим шуки мен ўша еб юборган пулини қандай узсам бўлади? Мусулмон бўлмаса ҳам у аёлни номидан садақа қилиб юборсам ҳам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Меросхўрларидан бирортаси бўлса ўшаларга тўлайсиз. Мабодо бўлмаса савоб умид қилмасдан фақир мискинларга садақа қиласиз. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 08:55 | Савол-жавоблар | 149 | Ҳалол ва ҳаром